Дарслик. — Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. — 443 б.
Китобда аналитик кимёнинг ҳозирги аҳволи, ривожланиш тенденциялари, йўналишлари, аҳамияти, вазифалари, қисқача тарихи, асосий таҳлилий объектлар, улардан намуна олиш, намунани анализга тайёрлаш, кимёвий метрологиянинг назарий ва амалий масалалари, аналитик сигнал, тўғрилик ва қайта такрорланувчанликнинг статистик мезонлари қараб чиқилган. Таҳлилда ишлатиладиган асосий реакциялар (кислота-асосли, оксидланиш-қайтарилиш, комплексланиш, чўктириш-эритиш), кимёвий кинетика мувозанатнинг назарий асослари, уларнинг анализга татбиқи батафсил муҳокама қилинган. Унда анализнинг кимёвий (сифат, миқдорий: гравиметрия ва титриметрия), электр кимёвий (потенциометрия, кулонометрия, полярография, амперометрия, кондуктометрия ва бошқа), спектроскопия (атом-эмиссион, атом-абсорбцион, фотоколориметрик, спектрофотометрик, люминесцент ва бошқа), сорбцион(хроматография) усуллари баён қилинган. Китобда масс-спектрометрия, ядро физикавий: активацион, изотоп суюлтириш, радиокимёвий анализ усуллари ҳақида маълумот ва биологик анализ усуллари ва анализни автоматлаштириш тўғрисида қисқача тушунча берилган. Ажратиш ва концентрлаш (экстракция, электролиз, чўктириш, ҳайдаш, флотация, зоналаб қайта кристаллаш) усулларининг назарий асослари, анализда қўлланилиши, имкониятлари батафсил қараб чиқилган.
Дарслик университетларнинг кимё факультетлари ва бошқа олий ўқув юртларининг кимёдан ихтисос берадиган факультетлари талабаларига мўлжалланган. Ундан ўқув режасида аналитик кимё бўлган бошқа олий ўқув юртларининг талабалари, шу фанга қизиқувчилар, магистрант ва аспирантлар ҳамда ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.